Ташкилот раҳбарининг функциялари
Ташкилот раҳбарининг ФИШ – Рахимов Қувандиқ Озодович |
Раҳбарнинг биографик маълумотлари – 20.01.1971 йилда Янгиариқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йили Наманган саноат-технология институтини тамомлаган, мутахассислиги – муҳандис-муаллим. |
- компания фаолиятига раҳбарлик қилади, компания номидан ишонч қоғозсиз иш олиб боради, мамлакатдаги ва чет элдаги барча корхоналар, фирмалар ва ташкилотларда компания манфаатларини ҳимоя қилади, компания мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар тузади, шу жумладан меҳнат шартномалари, ишонч қоғозлари беради, банкларда ҳисоб-рақамлари ва бошқа рақамларни очади, маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланади, компаниянинг барча ходимлари учун мажбурий буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
- бошқарув (ижро) аппарати ходимларини (юрисмаслаҳатчидан ташқари) шартнома асосида ишга қабул қилади ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилади; (юрисмаслаҳатчини ишга қабул қилиш ёки лавозимидан озод қилиш адлия бошқармаси томонидан келишилган ҳолда амалга оширилади)
- тўғридан-тўғри бош муҳандис, ҳисобот бўлими (бухгалтерия), молиявий ишлар бўйича ўринбосар, юридик маслаҳатчи, кадрлар ва барча тегишли бўлимларни бошқаради ва назорат қилади;
- ходимлар ўртасида ўзаро бир-бирининг ўрнини босиш, вазифаларни тақсимлаш тартибини белгилайди;
- барча хужжатларга шу жумладан банк хужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга мансабдор шахсдир;
- қонун хужжатларига мувофиқ бошқаҳуқуқларга ва мажбуриятларга ҳам эга бўлади.

