DataLife Engine / Раҳбар ўринбосарларининг функциялари

Раҳбар ўринбосарларининг функциялари

Раҳбар ўринбосарларининг ФИШ – Досов Аброр Йўлдашович

бош муҳандис - Сопаев Баходир МавлоновичКомпания бош муҳандиси:

 Компания бош муҳандиси директорнинг биринчи ўринбосари ҳисобланади ва барча хужжатларга шу жумладан банк хужжатларигаиккинчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга мансабдор шахсдир. 

Компаниянинг барча ходимлари учун тегишли топшириқ ва фармойишлар бериш ва уларнинг бажарилишини талаб қилишга ҳақлидир. 

Бош муҳандис тўғридан-тўғри Бирламчи рухсат берувчи, лойиҳа ва танлов хужжатларини тайёрлаш бўлими, Лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник назорат қилиш бўлимлари ишини режалаштиради, бошқаради ва назорат қилади.

            Бош муҳандис зиммасига компаниядаги барча техник ишлар, лойиҳа смета ҳужжатларни тайёрлаш, экспертиза қилиш, тасдиқлаш, барча бажариладиган ишлар ҳажми (объем), ишлар ҳажми миқдори ва кўзга кўринмайдиган ишлар бўйича далолатнома (акт скрытыйработ) ва барча муҳандислик жавобгарлигидаги ишлар учун хужжатлар тайёрлаш (испольнительные документация)ишлари юклатилади. 

- эркин тендер савдоларида компания номидан қатнашади ва компания манфаатларини ҳимоя қилади;

- давлат идоралари, фойдаланувчи ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқарув органларидан бирламчи хужжатларни (техусловияларни) ер майдонларини ажратиш, бош режаларни (генпланларни) келишиб олиш ва тасдиқлатиш ишларига раҳбарлик қилади, бажарилишини назорат қилади;

- компания номидан буюртма берилган лойиҳалаш ишларининг сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилишини назорат қилади;

- тайёр лойиҳа-смета хужжатларига экспертиза идораларидан ижобий хулосалар олингандан кейин “ишлаб чиқаришга рухсат” деган муҳр босиб ҳар бир варағига имзолайди;

- қурилиш-монтаж ишларининг сифатини, лойиҳа-смета хужжатларига, қурилиш норматив хужжатларига, стандартларга мувофиқлигини текширади ва доимий назорат қилади;

- компания директори хизмат сафари, меҳнат таътилида ёки бошқа сабабларга кўра ўз ваколатларини тўғридан-тўғри тўлалигича бажариш имконияти бўлмаса, вақтинча директорлик вазифасини бажариб туради;

бесплатно модули и шаблоны для dle
14-10-2021, 11:18
Вернуться назад