Компания директорининг иқтисодий масалалар
бўйича ўринбосари:
- Маркетинг, қурилиш дастурини тайёрлаш ва танлов савдоларини ташкил этиш бўлими, Молиялаштириш ва хўжалик шартнома муносабатлари бўлимларига умумий раҳбарлик қилади, бўлимларнинг ишини бошқаради ва назорат қилади;
- молиялаштириш, режалаштириш, шартномалаштириш масалалари бўйича давлат органлари, юқори ташкилотларда, банкларда ва пудратчи ташкилотларда компания манфаатларини ифодалайди;
- келгуси йиллар учун манзилли дастурларнинг ишлаб чиқилишига, режалаштирилишига тегишли идора ва ташкилотлар билан келишиб олинишига, юқори идора ва ташкилотларда манзилли дастурларнинг режаларини тасдиқлатиб олиш ишларига раҳбарлик қилади;
- бўлимларнинг ҳисоботларини шу жумладан статистика маълумотларини ҳисоботларини текширади ва имзолайди;
- компания директорининг буйруғи ёки у берган ишонч қоғози бўйича директорнинг ваколатига кирадиган ишларни бажариши мумкин;
- эркин тендер савдоларида компания номидан қатнашади ва компания манфаатларини ҳимоя қилади;
- компания директори, бош муҳандиси хизмат сафарида, меҳнат таътилида ёки бошқа сабабларга кўра ўз ваколатларини тўғридан-тўғри тўлалигича бажариш имконияти бўлмаса, вақтинча директорлик вазифасини бажариб туради;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
Раҳбар ўринбосарларининг биографик маълумотлари –
Бош муҳандис – Сопаев Баходир Мавлонович – 18.03.1962 йилда Боғот туманида туғилган. Маълумоти олий, 1989 йили Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-қурувчи.
Директор ўринбосари – Досов Аброр Йўлдашович – 23.02.1984 йилда Хонқа туманида туғилган. Маълумоти олий бакалавр, 2007 йили Урганч давлат университетини, 2020 йили Тошкент давлат миллий университетини тамомлаган. Мутахассислиги – сув хўжалиги ва мелиорация, иқтисодчи.